21–22 август кунлари ўтказилган президент мактабларининг 2-босқич имтиҳон натижалари Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб сайтига жойлаштирилди.
Президент таълим муассасалари агентлигининг билдиришича, Cambridge Assessment ташкилотининг Тест ишлаб чиқиш ва қабул жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Гвен Кодвелл 2-босқич имтиҳон натижалари чиққанини расман маълум қилган.
Тест натижаларини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.
Еслатиб ўтамиз, 21–22 август кунлари республика бўйлаб 14 та ҳудудда президент мактабларининг 5–10-синфларига қабул имтиҳонларининг иккинчи босқичи ўтказилганди. 2-босқичда номзодлар инглиз тили ва мантиқий фикрлаш фанларидан имтиҳон топширишганди.