Президент Олий Мажлис тасдиқлаган қонунга имзо чекмади

Президент Олий Мажлис тасдиқлаган қонунга имзо чекмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган, Сенати тамонидан маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун киритилган “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланмасдан қайтарилди. 

Таъкидлаш керак бундай ҳолат Янги Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба юз берди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров хабар қилди.

Амалдаги қонунчилик бўйича Олий Мажлис уч ҳаракатдан бирини амалга оширади:
- Қонун ўзгартирилади ва қайта имзога киритилади;
- 3/2 овоз билан ўзгартирилмайди ва қайта имзога киритилади;
- Қонун кучга кирмаган ҳолатда тўхтатилади.

Қонунчилик палатасида Президентнинг “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш бошланди.