Президент, Олий Мажлис ва ҳукумат вакиллари мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйди (фотожамланма)

Президент, Олий Мажлис ва ҳукумат вакиллари мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйди (фотожамланма)

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Давлат раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.