Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш таклифини берди
12.06.2020 23:33,  
287

Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.

- Охирги уч йилда Олмазорга тўртинчи марта келяпмиз. Туманда ўзгариш бўляптими, одамлар манфаат кўряптими, нима муаммолар бор, деган саволлар мени қийнайди. Бугун натижаларни таҳлил қилиб, сизлар билан бамаслаҳат янги йўналишлар ва режаларни белгилаб олишимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Туманда камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Уйма-уй юриш орқали Олмазорда 3 минг 23 та ёрдамга муҳтож оила борлиги аниқланган. Шундан 568 оила аъзоси ишга жойлаштирилиб, ёрдамга муҳтожлар тоифасидан чиқарилди. Бош вазир ўринбосари қолган 2 минг 455 оилани йил охиригача камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисобот берди.

Жорий йилда қиймати 3 триллион сўм бўлган 48 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган. Бош вазир ўринбосари тўлиқ ишлатилмаётган 12 та давлат объекти ва илгари хусусийлаштирилиб, ҳозир бўш турган 97 та бино ва ер майдонлари негизида янги корхоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини тақдимот қилди.

“Агрегат” заводини Чирчиққа кўчирган ҳолда, унинг ҳудудида Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш, Тошкент туманида Олмазорга яқин ҳудудда 260 гектар ерда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқлар берилди.

Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан