Президент ўзбек эстрадаси асосчиси Ботир Зокировни орден билан мукофотлади

Президент ўзбек эстрадаси асосчиси Ботир Зокировни орден билан мукофотлади

26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ботир Зокировни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

“Ўзининг буюк истеъдоди, ноёб ва бетакрор ижоди билан ўзбек эстрада санъатига асос солиб, миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан халқимизнинг ардоқли фарзанди, буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Каримович Зокиров “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлансин.”     

Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш.Мирзиёев