Президент Ўзбекистонда карантин чекловларини ўрнатиш ҳақида топшириқ бердими?

Президент Ўзбекистонда карантин чекловларини ўрнатиш ҳақида топшириқ бердими?

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилаётганига оид хабарлар тарқалмоқда. 

Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манба ҳисобланган AntiFake.uz каналида маълум қилинишича, мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. Айни пайтда Ўзбекистонда карантин қайта эълон қилиниши кутилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд