Президент пенсия тайинлашни соддалаштириш бўйича яна бир қарорни имзолади

Президент пенсия тайинлашни соддалаштириш бўйича яна бир қарорни имзолади

Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади. Бу бўйича тегишли қарор президент томонидан имзоланган. Унга кўра:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

- меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда «Ягона меҳнат миллий тизими» орқали электрон тарзда олинади;

- давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

- давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

2022 йил 1 январдан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.