Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори билан ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизими яратилади
10.06.2022 21:21,  
47

Ҳужжат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

➖ ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

➖ ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш буйича давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

➖ ягона миллий ва халқаро индикаторлар ҳамда мезонларга мувофиқ замонавий технологиялар (лаборатория, дронлар, масофадан зондлаш ва бошкалар)ни қўллаш йўли билан ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритиш;

➖ ерлар деградациясига қарши курашиш ишларини олиб боришга масъул корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун ерлар деградациясининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган курсатмалар бериш ва бошқалар.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарув ходимларининг мавжуд штат бирликлари доирасида вазирлик марказий аппаратида 12 та штат бирлигидан иборат Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ва ҳудудларда 2 та штат бирлигидан иборат Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлимлари ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан