Президент қисқа муддатли таътилга чиқди.

Президент қисқа муддатли таътилга чиқди.

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

«Газета.уз» маълумотларига кўра, бу 2016 йилдан бери давлат раҳбарининг иккинчи таътили бўлди.

2019 йил август ойида Шавкат Мирзиёев 14 йиллик бош вазир ва 3 йил (ўша вақтда) президентлик лавозимидаги фаолиятида биринчи маротаба таътилга чиққани ҳақида хабар берилган эди.