Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди (фото)
10.01.2020 18:04,  
970

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари байрами арафасида, 10 январь куни Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев 2017 йил январда ўша пайтдаги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти негизида мутлақо янги ўқув муассасаси ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. 2018 йил январда эса Олий Бош Қўмондон мазкур янгиланган таълим маскани фаолияти билан танишган эди.

Хабарда айтилишича, бугун академия ҳам шароит, ҳам мазмун жиҳатидан тубдан ўзгарган. Аудиториялар компьютер техникаси, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Замонавий ситуацион марказ, тренажёрлар ташкил этилган.

Фото: president.uz

Ўқув биносида ҳарбий техниканинг асосий намуналари бўйича динамик компьютер тренажёрлар имкониятлари намойиш қилинди, академия курсантларининг ихтирочилик ва инновацион ишланмалари ҳақида маълумот берилди.

– Барча соҳалар қатори ҳарбий таълим бўйича ҳам доимо замон билан бирга қадам ташлашимиз, керак бўлса, ундан олдинда юришимиз зарур.

Ҳарбийларимиз, курсант ва тингловчилар энг илғор, инновацион билим ва кўникмаларни эгаллаши, соҳа бўйича дунёдаги янгиликлардан хабардор бўлиши, доим изланиши лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: president.uz

Президентимиз курсантларни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Ўқув хоналари, ётоқхона ва сузиш ҳавзасидаги шароитларни кўздан кечирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан