Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Самарқанд давлат университети ташкил топганининг 600 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзолайди
5.12.2020 12:52,  
363

Президентнинг “Самарқанд давлат университети ташкил топганининг 600 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда айтилишича, Мирзо Улуғбек томонидан 1420 йилда ташкил этилган мадраса ўзининг кўлами, салоҳияти ва олий мақоми билан Шарқда катта шуҳрат қозонган. Бир қанча даврлар ўтишига қарамасдан у ўзининг фаолиятини сақлаб қолган ва 1920 йили Самарқандда очилган икки йиллик педагогик йўналишдаги олий ўқув юрти Улуғбек мадрасаси талабаларини ҳам қамраб олган. Шу билан Самарқанд давлат университетининг янги мақомда шаклланишига асос яратилган.

Қарор лойиҳаси билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Самарқанд давлат университетининг 2021 йил сентябрь ойида Самарқанд давлат университетининг 600 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Ташкилий қўмита (А. Арипов) қуйидагиларни таъминлайди:

  • университетнинг 600 йиллик юбилейига пухта тайёргарлик кўриш ва уни тантанали нишонлаш тадбирларини юксак ташкилий даражада ўтказиш;
  • мамлакатнинг фан ва таълим ютуқларини ёритиш, бу соҳадаги давлат сиёсатининг моҳиятини кенг тушунтириш бўйича ташкилий-тарғибий тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • “Мирзо Улуғбек мадрасасининг дунё таълим тизими ва илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказиш;
  • университетнинг фундаментал, амалий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда эришган ютуқлари, илмий мактаб намояндалари ва нуфузли олимларнинг илмий-маданий меъроси оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
  • республика таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари ўртасида турли танловлар ўтказиш;
  • Самарқанд шаҳрида “Иқтидорли ёшлар Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиёти пойдевори” шиори остида ёш олимлар ва иқтидорли талабалар фестивалини ўтказиш;
  • университет юбилейи тадбирларини ўтказишга республиканинг кенг жамоатчилигини, талаба ёшларни, таниқли олимларни, маданият ва санъат арбобларини, аҳоли ўртасида энг машҳур бўлган ижодий жамоаларни жалб этиш;
  • университетнинг ўқув-моддий базасини такомиллаштириш, мутахассислар тайёрлаш жараёнига замонавий педагогик усуллар ва технологияларни жорий этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • университетнинг кадрлар тайёрлашга, фан ва таълим соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, алоҳида ўрнак кўрсатган мутахассисларини, ўқитувчиларини давлат мукофотлари билан мукофотлаш ва тақдирлаш, шунингдек давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш;
  • 2021-2025 йиллар давомида, ҳар йили 15 нафар тадқиқотчиларни PhD дастурлари бўйича, энг камида 20 нафар профессор-ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларни чет элда стажировка ўташи ҳамда малака ошириши учун “Эл-юрт умиди” жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратишни йўлга қўйиш;
  • университетнинг магистратура мутахассисликлари ва таянч докторантураси учун қабул квотасини мос равишда, бакалавриат битирувчилари сонининг энг камида 30 фоизи миқдорида магистратурага ҳамда магистратура битирувчиларининг 10 фоизи миқдорида таянч докторантурада таҳсил олишини ташкил этилишини таъминлаш;
  • университетнинг 600 йиллиги юбилейи тадбирларида иштирок этувчи чет эллик қатнашчиларни виза ва бошқа йиғимларнинг барча турларидан озод қилиш.

Самарқанд давлат университетини Ўзбекистоннинг “Бренд университети”га айлантириш, ички ва ташқи таълим бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб қуйидагилар университет ваколатига берилади:

  • таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи, иккинчи олий таълим) бўйича, моддий-техник база ва кадрлар билан таъминланганлик даражасини инобатга олган ҳолда, қабул квотасини мустақил белгилаш, магистратура талабалари сонини босқичма-босқич ошириб бориш;
  • таълим жараёнини тартибга соладиган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни, жумладан, талабалар билимини баҳолаш тартиби, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш, тўғрисидаги низомларни университет учун ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • давлат таълим стандартлари ва кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим йўналишлари, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини мустақил ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
  • магистратурага қабул тартиби ва ўқитиш тизимини, университет қошидаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, академик лицей ва техникумларга қабул тартиби ҳамда муддатларини мустақил белгилаш;
  • бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан университетнинг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш киритишга рухсат бериш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э. Турдимов) ўқув бинолари ва спорт иншоотларини қуриш мақсадида университет ҳудудида жойлашган фуқаролар ва юридик шахсларнинг турар жой ҳамда бошқа биноларини белгиланган тартибда бузиш, шу муносабат билан фуқаролар ҳамда юридик шахсларга етказилган зарар ўрнини қоплаш чораларини кўради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) университетнинг таркибий тузилмасини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Бунда, университетнинг таркибий тузилмасида қуйидаги ихтисослашган институтларни ташкил этиш чораларини кўради:

  • иқтисодиёт соҳаларини муҳандисларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун “Техник муҳандислик, индустриал математика ва ахборот технологиялари” институтини;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш учун “Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги” институти;
  • ижтимоий-гуманитар соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида “Филология ва хорижий тадқиқотлар” институти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан