Президент танқидидан сўнг Қашқадарёда сувга масъул 3 нафар раҳбар ишдан олинди

Президент танқидидан сўнг Қашқадарёда сувга масъул 3 нафар раҳбар ишдан олинди

Вазирнинг маълумот беришича, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Лазиз Ражабов, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Илҳом Қурбонов ҳамда ҳавза бошқармаси тасарруфидаги «Қашқадарё сув қурилиш инвест» ДУК бошлиғи Ботир Раҳимовлар ишдан олинган.

Президент танқидига учраган вилоят сув хўжалигининг масъули Илҳом Қурбонов ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимидан олиниб, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Қарши шаҳрида бўлиб ўтган видеоселекторда Қашқадарёда ерларни нотўғри суғориш оқибатида мавжуд экин майдонларининг 45 фоизи шўрлангани, айниқса, бу борада Муборак, Ғузор, Нишон ва Косонда аҳвол жуда оғирлиги танқид қилинганди. 38 минг гектар майдон фойдаланишдан чиқиб кетгани айтилиб, томчилатиб суғориш жами суғориладиган майдоннинг бор-йўғи 2,4 фоизида жорий қилингани таъкидлаб ўтилганди. Шундан сўнг давлат раҳбари сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраевга вилоятда сувга масъул раҳбарларни ишдан олишни буюрганди.