Президент томонидан совға қилинган Malibu 19 минг долларга сотилди

Президент томонидан совға қилинган Malibu 19 минг долларга сотилди

Тошкентда «Рио-2016» олимпиадаси ғолибига тегишли, Ўзбекистон президенти совға қилган Malibu сотилаётгани акс этган видео тарқалди.

Видеодаги номаълум шахснинг айтишича, бундай позициядаги Malibu’лар Ўзбекистонда 33 дона ишлаб чиқарилган.

«Президент бу машинани 2016 йилда Рио де-Жанейрода ўтказилган паралимпия ўйинлари совриндорига совға қилган. Автомобиль 57 минг километр юрган. Malibu қора рангда. Унга қўшимча жиҳозлар ҳам ўрнатилган. Нархи 19 минг доллар», — деган машинани шарҳлаган киши.

«Дарё» нашри мухбири видеотасвирда айтилган телефон рақам билан боғланиб кўрган. Қўнғироққа жавоб берган шахснинг айтишича, Malibu унга тегишли эмас.

«Мен сотувчиман. Malibu 19 минг долларга сотилди», — деди у.