Бугун, 28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21- сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади. Бу ҳақда Президенти матбуот котиби Шерзод Aсадов маълум қилди.
Шунингдек, Президент раислигида ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилади.