Президент Хайрулла Саъдиевни тақдирлади

Президент Хайрулла Саъдиевни тақдирлади

Актёр Хайрулла Саъдиев Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилган.

Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев 1940 йил 6 декабрда Тошкентда таваллуд топган.

У 1963 йил Ўзбекистон давлат театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Ёш томошабинлар театрида Иброҳим Аҳмедов, Афандихон Исмоилов, Воҳид Қодиров каби саҳна усталаридан актёрлик санъати сирларини ўрганган.

Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари Х.Саъдиевни кенг жамоатчиликка танитди. Шунингдек, актёр қатор филмларда роллар ўйнаган.