Президент Хўжанд шаҳрига борди

Президент Хўжанд шаҳрига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида 11 июнь куни Душанбедан Хўжандга келди.

Олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хўжандда давлатимиз раҳбари ташрифига катта тайёргарлик кўрилган. Икки мамлакат байроқлари билан безатилган аэропорт ва кўчаларда жамоатчилик вакиллари Президентимизни катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Икки мамлакат етакчилари қисқа учрашув ўтказиб, биргаликда Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройига йўл олдилар.