Президент янги қарорни имзолади

Президент янги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, кўп миллатли халқимиз ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, миллий қадрият, анъана ва урф-одатларни кенг тарғиб қилиш, бадиий ижод ва китобхонлик маданиятини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Ижод» жамоат фонди васийлик кенгашининг «Ижод» жамоат фонди тасарруфидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси, «Дўрмон» ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси» унитар корхонаси ва «Оққум файз барака» шўъба корхонаси ҳамда уларга тегишли бўлган барча мол-мулк, бино ва иншоотларни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ўтказиш;

«Ижод» жамоат фонди негизида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида юридик шахс мақомисиз Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш ва иловага мувофиқ унинг васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Молия вазирлиги Жамғармага 2021 йилда 120 миллиард сўм, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказига мамлакат миқёсида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш учун 10 миллиард сўм, унинг ҳудудий бўлимларига жойларда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш учун 90 миллиард сўм, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард сўм маблағ ажратилади.