Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Президент яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда

Яширин иқтисодиётга қарши курашишда эҳтиёт бўлиш, иқтисодий фаолликка зарар етказиб қўймаслик, бунинг учун давлат органлари, бизнес ва жамоатчилик ҳамжиҳатликда ишлаши муҳимлиги таъкидланди. 

Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Соҳалар ва йўналишлар кесимида коррупцияга қарши курашиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш ҳамда ижросини муҳокама қилиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.