Президент йиғилишида сусткашлик учун ишдан олинган Қаҳрамон Олимов янги лавозимга тайинланди

Президент йиғилишида сусткашлик учун ишдан олинган Қаҳрамон Олимов янги лавозимга тайинланди

Хабарингиз бор Шавкат Мирзиёев шу йил 24 май куни мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича йиғилиш ўтказган эди. Ушбу йиғилишда фаолиятидаги сусткашлиги учун Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов ишдан олинган эди.

Маълум бўлишича, Олимов янги лавозимга тайинланган — дея ёзмоқда 'Everyday' нашри.

Қаҳрамон Олимов эндиликда А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори лавозимида фаолият юритади. Таъкидланишича, мазкур ОТМда “Мактабгача таълим”, “Махсус педагогика (Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика)”, “Психология”, “Рус тилини ўқитиш назарияси ва методикаси” ва “Психология ва ижтимоий педагогика” таълим йўналишларида талабалар ўқитилади.