Президент Зулфия мукофотига оид фармонни имзолади: Мукофот комиссия раҳбари ўзгарди

Президент Зулфия мукофотига оид фармонни имзолади: Мукофот комиссия раҳбари ўзгарди

Президент Фармони билан бир қатор Президент ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда айримлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

Жумладан, эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади ҳамда унга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

(Илгари мазкур комиссия Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият юритган)

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

(Илгари тегишлича вилоят бош бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилган)

Бундан ташқари, профилактика катта инспектори (ушбу лавозим мавжуд бўлмаганда профилактика инспектори) фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажаради.