Самарали музокаралардан кейин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар ўтқазди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Бу дарахтлар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистоннинг мустаҳкам дўстлиги ва ҳамкорлиги рамзи сифатида ёнма-ён ўсади.