Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган жиззахлик эркакка жиноий иш очилди

Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган жиззахлик эркакка жиноий иш очилди

Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилган жиззахлик эркакка жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1969 йил Бахмал туманида туғилган фуқаро В.К. интернетнинг YouTube ва Facebook тармоқларида «V.K.» (номи қисқартирилган) профиллар очиб, ушбу профиллари орқали турли мавзуларда тўғридан-тўғри чиқишлар қилган. Ўз чиқишларида Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка нотўғри талқин қилган.

Шунингдек, Президентни интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаб, давлат раҳбарининг обрўсига путур етказувчи ва камситувчи маълумотларни тарқатиб, туҳмат қилиб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.