Прoфессионал бокс: Ҳамюртимиз Жалоловнинг рақиби билан жанг ўтказади

Прoфессионал бокс: Ҳамюртимиз Жалоловнинг рақиби билан жанг ўтказади

Бугун бу ҳақда Қозоғистоннинг Sports.kz. нашри хабар тарқатди дея ёзмоқда "UzA" нашри.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 25 март куни Олмаота шаҳрида профессионал бокс бўйича MTK Fight Night турнири ташкил этилади.

Унда бир қатор жанглар ўтказилиб, жумладан, биринчи ярим ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик Нурдос Толебай ҳамюртимиз, наманганлик иқтидорли боксчи Бургут Хожибоев билан WBOнинг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги камари учун баҳслашади.

Шунингдек, ушбу бокс кечасида истеъдодли боксимиз Баҳодир Жалоловдан Токио олимпиадасида мағлуб бўлган Қозоғистон терма жамоасининг собиқ сардори Камшибек Кункабаев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади.

Кунакбаев ушбу жангда аслида Жанубий Африка вакили Жонн Мюллердан ўзига тегишли WBA Gold камарини ҳимоя қилиши лозим эди. Аммо африкалик боксчи жароҳат олганлиги сабабли бокс кечасида иштирок этмайдиган бўлди. 

Бу эса Конкабаевга тезкорлик билан бошқа рақиб топиш лозимлигини англатди. Қозоғистон ва Ўзбекистон профессионал бокс мутахассисларининг келишувига кўра, мазкур бокс турнирида Кункабаевга қарши ўзбекистонлик Фаррух Жўраев жанг қиладиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, профессионал боксда 6 та жанг ўтказган Ф.Жўраев ўтган йилнинг ноябрь ойида қозоғистонлик Бекзод Нурдаулетовга қарши рингга кўтарилиб, очколар эвазига имконитни бой берганди.

Энди Фаррух Жўраев Камишбек Кункабаевга тегишли WBA Gold камарига даъвогарлик қилади.