Профессионал бокс: Тошкентда “шерлар” жанги

Профессионал бокс: Тошкентда “шерлар” жанги

Бугун 12 июнь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги БЎСМ спорт мажмуасида вазн улчаш, кўз уриштириш маросимлари ўтказилди. Асосий профессионал бокс жанглари эртага Чилонзор туманидаги “Тош куч” спорт мажмусида бўлиб ўтади.

Эртага 13 июнь куни пойтахтимиздаги "Тош куч" спорт мажмуасида навбатдаги профессионал бокс мусобақаси ўтказилади.

Тошкент шаҳридаги “Uz boxing” ва “Ruslan-bohing” спорт клублари томонидан ўтказилаётган мазкур бокс мусобақасида 6 та жўфтлик жанглари бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати, профессионал бокс мусобақаларининг ушбу рейтинг жангларида бир қатор ёш ва иқтидорли спортчилар ўзларининг илк баҳсларини ўтказишади. Бокс кечасининг асосий баҳси 66.7 кг вазнда тошкентлик Азим Юсупов ва фарғоналик Дилмурод Усмонов иштирокида бўлиб ўтади. А. Юсупов ўз вақтида ҳаваскор боксда бир неча халқаро турнилрлар ғолиби, Тошкент шаҳар чемпиони ҳисобланади. Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 3 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага(накаут билан) эришган.

Вазн тоифаси

  п/п

И. Ф

Ҳудуд

 

И. Ф

Ҳудуд

4 раунд

60 кг

1

Жасурбек Рафиков

Тошкент вилояти

-

Нодир Исроилов

Тошкент

4 раунд

75 кг

2

Бекзод Сапарбаев

Қибрай

 

Раимкул Кучкаров

Чирчиқ

4 раунд

90,7кг

3

Халил Зохидов

Тошкент

-

Аброр Солиев

Чиноз

4 раунд

90,7 кг

4

Хусан Юлдашев

Тошкент

-

Нурилла Мухтаров

Фарғона

4 раунд

90,7 кг

5

Ахмадбек Мамажанов

Наманган

-

Саидулло Эргашев

Тошкент

 

4 раунд

66,7 кг

6

Азим Юсупов

Тошкент

-

Дилмурод Усмонов

 

Фарғона

Мусобақа ташкилотчиларидан бири “Ruslan-boxing” промоутерлик компанияси раҳбари Руслан Дадабоевнинг билдиришча, ушбу профессионал бокс мусобақаси кўплаб ёшларнинг иқтидорини намойиш қилиш ҳамда ўз имкониятларини синаб кўриш учун муносиб майдон бўлиб хизмат қилади.

Мусобақада ҳаваскор бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони Ахмадбек Мамаджанов, 75 кг вазнда Ўзбекистон чемпионати совриндори, Тошкент шаҳар чемпиони Бекзод Сапарбаев каби ёшларнинг қатнашаётганлиги профессионал бокс кечаси нуфузи қай даражада юқори эканлигини кўрсатиб бермоқда.

Ўзбекистон профессионал

бокс федерацияси Матбуот хизмати.