Фарғонада 18 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйган проректор ушланди

Фарғонада 18 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйган проректор ушланди

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона Давлат Университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.

Терговда аниқланишича, Фарғона Давлат Университети проректори А.А. 2019-2020 ўқув йили учун “Жисмоний маданият” имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган “Жисмоний маданият” факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентларнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштиришлари натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинган.

04.03.2020 йилда шаҳар прокуратураси томонидан Университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилинди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.