Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокуратура Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан судда даъво очди
7.12.2020 11:33,  
1403

Шайхонтоҳур туман прокуратураси Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан судда даъво очди.

Гап шундаки, фуқаро С. Ногайнинг пойтахтнинг Навоий кўчасидаги савдо қаторларида (собиқ «ярмарка») жойлашган дўкони бир неча йил аввал бузиб ташланган бўлса-да, бунинг учун сариқ чақа товон тўланмагани айтилади.

Орадан йиллар ўтиб, ниҳоят, фуқаронинг мурожааатига жиддий равишда қулоқ тутилди. Натижада туман прокуратураси унинг манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво киритди. Унда бузиб ташланганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимлигидан мулкдор фойдасига 1.200.000.000 сўм зарар ундириш сўралмоқда.

«Xabar.uz» нашрининг маълум қилишича, Бош прокуратура матбуот хизмати судга даъво ариза шу йилнинг 2 декабрь куни киритилганини тасдиқлагвн. Яқин кунларда суд мажлиси бошланиши эҳтимоли юқори.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан