Прокуратуранинг яна бир ходими 41 ёшида вафот этди

Прокуратуранинг яна бир ходими 41 ёшида вафот этди

Косон тумани прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган адлия маслаҳатчиси Шералиев Баҳодир Ҳайдарович 41 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзди. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Чироқчи туманида туғилган Б.Шералиев Самарқанд давлат университетидаги таҳсилдан сўнг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар прокуратурасида фаолият бошлаган. Ўтган йиллар давомида тизимда турли лавозимларда ишлаб, меҳнаткаш ва очиқкўнгил экани билан ҳурмат қозонгани айтилади.

Биз ҳам марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бош прокуратура масъул ходими 33 ёшида вафот этгани хабари берилганди.