ПСЖ нинг собиқ футболчиси ўз клубига бош мураббий бўлди

ПСЖ нинг собиқ футболчиси ўз клубига бош мураббий бўлди

Франсиянинг “ПСЖ” клуби аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино жамоа бош мураббийига айланганини расман эълон қилди"-дея хабар бермоқда beIN SPORT
48 ёшли мураббий билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. Почеттино аввалроқ истеъфоси эълон қилинган Томас Тухел ўрнини эгаллади.
Аргентиналик мутахассис 2019 йилнинг ноябр ойида “Тоттенҳем”дан истеъфога чиқарилгач, ҳеч қаерда фаолият юритмаётганди. 
Париж клуби Франсия чемпионати 17-туридан кейин 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Клуб ЕЧЛ 1/8 финал босқичида “Барселона”га қарши майдонга тушади.
“ПСЖ” собиқ футболчиси саналмиш Почеттино мураббий сифатида клубдаги дебютини 6 январ куни “Сент-Этьена”га қарши ўтказади.