Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар беришича, 3 март куни тахминан соат 14.30 да Шайхонтоҳур туманидаги кафелардан бирининг автотураргоҳида ИИББ ходимлари 36 ёшли Мансур К. ва 32 ёшли Лутфилло А.лар 20 ёшли Умиджон З.га 15 та конвалюта (150 та таблетка) “Трамадол” сотганларини аниқлашди.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.