«МЮ» қолиб, «ПСЖ» Роналду билан музокара бошлади!

«МЮ» қолиб, «ПСЖ» Роналду билан музокара бошлади!

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

As нашрининг ёзишича, «ПСЖ» португалиялик голеадорнинг вакиллари билан музокарага киришган. Роналду ўз агенти Жорже Мендешга Турин клубини тарк этишга тайёрлигини маълум қилган.

«Юве» раҳбарияти ҳам 36 ёшли ҳужумчиси бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи. Жамоа бош мураббийлигига қайтган Массимилиано Аллегрининг янги мавсум режаларидан Криштиану ўрин олмаган.

Қайд этилишича, Париж клуби раҳбарияти Килиан Мбаппени ўз таркибида олиб қолишига ишонмаётгани боис, унинг ўрнига Роналду номзодини кўрмоқда.

Қолаверса, Роналдунинг ҳамкори саналмиш Nike бренди «ПСЖ»нинг техник ҳамкори эканлиги ҳам бу трансфернинг амалга ошиши уч томонлама фойдали бўлишига ишонилмоқда.

«Юве» Роналду учун 25-30 миллион евро трансфер пули олмоқчи. Шунингдек, яна бир вариант сифатида парижликлар Роналдуни Икарди билан ўзаро алмашишга ҳам тайёр.

Маълумот учун, Роналду А Серия жорий мавсумида 33 ўйинда 29та голга муаллифлик қилган.