Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди — Президент ишсизлик масаласида раҳбарларни кескин танқид қилди

Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди — Президент ишсизлик масаласида раҳбарларни кескин танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда президент раҳбарларга ишсизлик муаммоларини бартараф этиш бўйича танбеҳ берди. Шунингдек, қўшимча иш жойлари яратиш, ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш кераклигини қайд этди.

«Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди. Мономарказлар йўқ бўлиб, тизимни қилиб бермаганимда эди бошқа гап эди. Тўғрими?! Структура қилиб бермай, бу камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиётни барқарор қилиш вазирлиги бўлмаганида бошқа гап эди», деди президент раҳбарларга қарата.