Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистондаги олигархлар»дан 5-10 миллион доллар сўраганини айтди
20.01.2020 19:29,  
9531

Тошкентда 20 январь, душанба куни Олий Мажлис Сенатининг янги таркиби биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Жумладан, давлат раҳбари “Ўзбекистондаги олигархлар”дан 5—10 миллион доллар сўрагани ҳақида гапириб берди.

Биз ўзимизга мос иқтисодиёт яратяпмиз, бировлардан кўчириб олганимиз йўқ. Очиқ гап, дунёдаги манман деган тўртта экспертлар кенгаши бўлса, шуларнинг иккитасига пул тўлаб, Бюджет кодексини қабул қилганимиз учун ҳамда охирги икки йилдаги солиқ сиёсатимиз бўйича хулоса қилиб беришларини сўрадим.

Пул бюджетдан эмас, Ўзбекистондаги катта-катта олигархларга илтимос қилдим, “оғайнилар, 5—10 миллион пул беринглар, улар бизга хулоса қилиб берсин”, деб. Улар хулоса қилиб берди. Кеча менга хулосалар келди. Улар қойил қоляпти. “Шу ростми” деб сўрасам, рост дейишди. Кейин уларни таклиф қилдим, улар яқинда келади.

“Ҳеч қаерда солиқ юки бундай камайиб, бюджетга тушум бундай кўпайиши бир йилда бўлмаган, камида беш йил бўлган” дейишди. Буни иқтисодиётни билганларгина тушуна олади, — деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан