Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Пул маблағларини ўзлаштирган мактаб директори ўринбосари ва собиқ ҳуқуқшунос аниқланди
6.05.2022 09:01

Текширувда тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўқувчиларнинг ота-оналари тўлаган 207,7 млн сўм бадал пулларини банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 115 млн сўми ундирилиши таъминланган. 

Шу каби, Шўрчи туман бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, корхонанинг собиқ ҳуқуқшуноси И.Ж. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) 28 нафар фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 47 млн сўм нақд пулини қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб 2,2 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан