Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин 800 та шерни ташқарига қўйиб юборди — коронавирус бўйича асосий фейклар (Россия)
26.03.2020 16:44,  
3046

Эпидемиялар пайтида ахборотга бўлган ташналик ҳар доим кузатилади. Бунда фейк хабарлар роса авж олади. Бундай хабарларнинг баъзилари одамларни ваҳимага солса, баъзилари ўйлашга, айримлари кулишга мажбур этади. "АиФ" газетаси Россияда коронавирус билан боғлиқ ана шундай фейк хабарларни тўплади.

"Россия кўчаларига 500 та шер қўйиб юборилди"

"Россия шаҳарларидаги кўчаларга маҳаллий аҳоли карантин пайтида чиқмаслиги учун шерлар қўйиб юборилди. Бу ҳақда шахсан Путин топшириқ берди. Эҳтиёт бўлинг!" дейилади кенг тарқалган ёлғон хабарда. Фейк оғиздан оғизга ўтиб, шерлар сони ортиб боради ва унинг ёнига йўлбарслар ҳам қўшилади.

Маълум бўлишича, ушбу сурат 2016 йили Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида олинган.

"Президент Путин Ғарбни коронавирусни ишлаб чиққанликда айбламоқда"

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Россия президенти дунё лидерларини пандемияни атайлаб уюштиришда айблайди. "Аҳоли сонини қисқартириш учун бу иблисона ҳаракатларингиз билан бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритяпсиз. Бу режангиздан воз кечинг" дейди президент.

Маълум бўлишича, видеодаги тасвирлар Путиниинг 2019 йил 9 май кунидаги нутқидан олинган. Субтитрда эса, ёлғон маълумотлар  берилган.

"Россиядаги бойлар барча сунъий нафас олдирувчи аппаратларни сотиб олди"

The Moscow Times нашри Россиядаги бир "бой"нинг сўзларига иқтибосан шу хабарни тарқатди. Унда ҳозирда бундай аппаратлар Россияда қолмагани ва 8 ойдан сўнггина келиши таъкидланган. 

Россия ҳукумати бунга жавобан мамлакатда 40000 дан ортиқ бундай аппаратлар мавжудлиги ва ҳозирча янги аппаратларга эҳтиёж йўқлигини маълум қилди.

"Доктор Рошалдан шифобахши саримсоқ"

Ижтимоий тармоқда машҳур россиялик доктор Леонид Рошалга тегишли экани айтилган аудио тарқалди. Унда доктор ҳар куни эрталаб оч қоринга майдаланган саримсоқни шимиш коронавирусдан сақлаши ҳақида гап боради.

Леонид Рошаль "Комсомольская правда"га берган интервьюсида бундай тавсияни ҳеч қачон бермагани, унинг овозини монтаж қилишгани ҳақида хабар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан