Путин бугун Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси билан телефон орқали мулоқот қилди.
Россия Федерацияси Президенти валиаҳд шаҳзода билан ОПEК+ доирасидаги келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Путин Абу-Даби валиаҳд шаҳзодасига Россиянинг Украинадаги операциясининг сабаблари ва мақсадларини батафсил баён қилди. Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Россия миллий хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқини таъкидлади.
Путин ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси ўртасидаги суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик даражасига юқори баҳо берилди, дея хабар беради Кремль.