Путин, Цзиньпин, Эрдўғон, Назарбоев. Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табрикламоқда

Путин, Цзиньпин, Эрдўғон, Назарбоев. Хориж давлатлари президентлари ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табрикламоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда, дея хабар беради Президент матбуот котиби.

Жумладан, қуйидагилар қутлов йўллаган:

  • Хитой раиси Си Цзиньпин;
  • Россия президенти Владимир Путин;
  • Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон;
  • Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;
  • Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;
  • Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
  • Беларусь президенти Александр Лукашенко;
  • Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
  • Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин;
  • Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси.

Ушбу табрикларда Ўзбекистон Президентининг мамлакат тараққиёти йўлидаги оқилона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари, минтақавий ва глобал миқёсдаги ташаббусларининг аҳамияти эътироф этилиб, давлат раҳбари ва Ўзбекистон халқига энг эзгу тилаклар билдирилган.