Путин фармони мигрантлар учун ҳақиқий амнистия бўлди – Коженов

Путин фармони мигрантлар учун ҳақиқий амнистия бўлди – Коженов

Россия мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженов РФ етакчиси имзолаган янги фармон чет элликлар учун нимани англатишини содда тилда тушунтириб берди.

Мигрантлар уюшмаси раҳбарига кўра, бу фармонни мигрантлар учун ҳақиқий амнистия.

"2021 йил 30 сентябргача мамлакатдан чиқариб юбориш, депортация қилиш ёки киришга тақиқ тўғрисида қарорлар қабул қилинмайди. Бу фармонда аниқ кўрсатилган. Агар мигрант ушланса, жарима бўлади. Иккинчи масала: 30 сентябргача оддий шаклдаги ариза билан миграция бўлимига келиб, ўз мақомини қонунийлаштириш мумкин", - дейди эксперт.

Депортация қилиш тақиқланганлиги сабабли, чет эл фуқароси, ҳатто Россияда кўп йиллар давомида ноқонуний яшаган бўлса ҳам, унга жарима қоғози берилади, аммо барибир миграция ҳисобига қўйилади, дейди Коженов.

РМФ раҳбари барча ноқонуний мигрантларни ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирди, чунки, эҳтимол, мигрантлар учун бундай енгиллик узоқ давом этмайди.