Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Путин глобал инфляция айбдорларини айтди
7.06.2022 07:32,  
280

Ғарбнинг иқтисодий сиёсатдаги санкциялари ва кўп йиллик хатолари глобал инфляция, қашшоқликнинг ўсиши ва озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг ХХV Петербург халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларига йўллаган мурожаатида айтилади. 

“Ғарб мамлакатларининг иқтисодий сиёсатдаги кўп йиллик хатолари ва ноқонуний санкциялари глобал инфляция тўлқини, одатий логистика ва ишлаб чиқариш занжирларининг барбод бўлиши, қашшоқликнинг кескин ўсиши ҳамда озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди”, деган Путин мурожаатида.

Россия етакчисининг фикрига кўра, 2020 йиллар Россия учун иқтисодий суверенитетни мустаҳкамлаш даври бўлади. Хусусан, мамлакат ўзининг инфратузилмавий ва технологик базасини жадал ривожлантиради, мутахассисларни тайёрлаш даражасини оширади ва мустақил молия тизимини шакллантиради.

Маълумот учун, Ғарб давлатларининг сиёсатчилари Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти дунёда инфляцияни келтириб чиқаргани ва Украинада дон экспорти тўсиб қўйилгани сабабли глобал очарчилик юзага келишини бир неча бор таъкидлаган. 

Россия Президенти Украина буғдойининг 20 миллион тоннаси яъни дунёдаги умумий дон ишлаб чиқаришнинг 0,5 фоизи “ҳеч нарса” эканини айтган. Унинг қайд этишича, донни денгиз орқали экспорт қилиш муаммоси Украина ҳарбийларининг ўзлари портларни миналагани билан боғлиқ. 

Путинга кўра, донни қуруқлик орқали олиб чиқиш мумкин. Бунинг энг осон ва арзон йўли Беларусга қарши киритилган санкцияларнинг бекор қилинишидир.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан