Россия президенти Владимир Путин блогер Алексей Навальний ҳақидаги саволларга жавоб беради. Ўша куни Франция ва Германия раҳбарлари Эммануэл Макрон ва Ангела Меркел билан алоқада бўлади.
– Табиийки, бундай мулоқотлар давомида ҳар икки томон ҳам муҳим деб ҳисоблаган саволларини эркин билдиради. Бу мутлақо одатий амалиётдир. Агар шундай саволлар туғилса, президент, албатта, керакли тушунтиришларни беради, – деди Песков журналистларга.
Унинг таъкидлашича, уч мамлакат раҳбарлари ўртасидаги алоқа формати ҳали аниқланмаган.
29 март куни Россия, Франция ва Германия Путин, Меркел ва Макрон ўртасида мумкин бўлган алоқада келишиб олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Унинг қўшимча қилишича, конференциянинг асосий мавзуси Донбассдаги вазият бўлади. Песковнинг айтишича, Кремл Донбассдаги авж олишдан, шунингдек, Украина хавфсизлик хизматининг провокацион ҳаракатларидан жиддий хавотирда.