Путин Россияга қўлланган санкциялар ҳақида: " Ҳар доим санкциялар бўлган ва биз уларни енгиб ўтганмиз"

Путин Россияга қўлланган санкциялар ҳақида:

Путин Россияга қўлланган санкциялар ҳақида: " Ҳар доим санкциялар бўлган ва биз уларни енгиб ўтамиз". Бу ҳақда RT news нашри хабар бермоқда.

“Бу санкциялар у ёки бу тарзда жорий қилинганига шубҳа қилмайман, чунки улар ўтган кўп йиллар давомида жорий қилинган”. Путин Россия ҳар қандай иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишини айтди:

"СССР парчаланганидан кейин яна кўплаб санкциялар, чекловлар, Кокомовский рўйхатлари ўз ҳаракатларини тўхтатмади.

Ҳар доим санкциялар бўлган. Ҳа, ҳозир у мураккаб характерга эга бўлиб, биз учун маълум савол, муаммо ва қийинчиликлар туғдирмоқда, лекин ўтган йилларда бу қийинчиликларни қандай енгган бўлсак, ҳозир ҳам уларни енгиб ўтамиз.

Иқтисодиёт янги шароитга мослашмоқда. Биз барча йўналишларда импорт ўрнини босишни давом эттирамиз. Бу эса пировардида мустақиллигимиз, мухториятимиз ва суверенитетимизнинг юксалишига олиб келади” дейди Путин.