Путин ва Байден қачон ва қаерда учрашиши аниқ бўлди

Путин ва Байден қачон ва қаерда учрашиши аниқ бўлди

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида учрашади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатди.

Томонлар Россия-Америка муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, шунингдек, стратегик барқарорлик ва халқаро кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва минтақавий можароларни ҳал қилишда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Учрашув ҳақидаги маълумотлар Оқ уй томонидан ҳам тасдиқланди.

«Раҳбарлар долзарб муаммоларнинг барча турларини муҳокама қиладилар, чунки биз АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларда барқарорликни тиклашга интиламиз», дейилади Оқ уй баёнотида.