Путин ва Лукашенко икки давлат бирлашиши масаласини муҳокама қилади

Путин ва Лукашенко икки давлат бирлашиши масаласини муҳокама қилади

Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко икки давлат бирлашиши масаласини муҳокама қилади, деб хабар бермоқда "РИА Новости" нашри Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумотига асосланиб.

"Иккала давлат раҳбари 9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда кўп йиллар давомида ишлаб келинаётган интеграция масалаларини муҳокама қилишади.

Интеграция жараёнлари ҳар доим Путин ва Лукашенко ўртасидаги икки томонлама алоқалар кун тартибининг асосий мавзуларидан бири бўлиб келган. Бу сафарги учрашувда ҳам бу анъана такрорланиб, интеграция жараёнлари ҳам муҳокама қилинади", — деб таъкидлади Песков журналистларга.