Путин ёлланма жангчиларни Украинага юборишга рози бўлди

Путин ёлланма жангчиларни Украинага юборишга рози бўлди

Россия президенти Владимир Путин Украинага кўнгилли жангчиларни жалб қилиш ғоясига розилик билдирган.

«Агар пул учун эмас, ихтиёрий равишда Донбассга бориб ёрдам беришни хоҳлаётганлар бўлса, яхши, уларни уруш ҳудудига етиб боришига кўмак беришингиз керак», деди у Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан учрашувда.

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев ҳимояси учун қатнашмоқчи бўлган хорижликлардан 20 минг сўров келганини айтганди.

Ўз навбатида, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бугунги йиғилишда Яқин Шарқ давлатларидан Украинадаги жангларда қатнашиш истагидаги (Россия тараф бўлиб) 16 мингдан ортиқ кишидан сўров келганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 февраль куни Россия Украина ҳудудига қўшин тортиб кирганди. Шундан буён жанглар тўхтагани йўқ.