Путиндан сўнг Лукашенко ҳам Мирзиёевни табриклади

Путиндан сўнг Лукашенко ҳам Мирзиёевни табриклади

Шавкат Мирзиёев Путин билан мулоқотдан кейин беларуслик ҳамкасби билан ҳам телефонлашди. Александр Лукашенко тез фурсатда шахсан кўришишга умид билдирган.

Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини соат 16:00да эълон қилишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни иккинчи марта сайлангани учун табриклаган эди.

Сал аввал айрим хорижий ОАВларда сайлов натижалари эълон қилингани ҳақидаги хабарлар МСК томонидан рад этилган эди.