«2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарор Президент томонидан имзоланди
Унга биноан, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:
* бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
- кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;
* магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;
* хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.
Шунингдек, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга қадар узайтирилди.