Қамаши туманига 12 йил ҳокимлик қилган Рашид Муҳаммадиев вафот этди

Қамаши туманига 12 йил ҳокимлик қилган Рашид Муҳаммадиев вафот этди

Қамаши туманининг собиқ ҳокими Рашид Ўроқович Муҳаммадиев оламдан ўтди. 

У 1964 йил Ғузор туманида туғилган эди. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. “Дўстлик” ордени давлат мукофоти билан тақдирланган. 2005-2017 йилларда Қамаши тумани ҳокими вазифасида ишлаган. Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келмоқда эди.