Қамашида “Анвар сомса” чойхонаси эгаси фуқароларга хизмат кўрсатгани учун жазоланди

Қамашида “Анвар сомса” чойхонаси эгаси фуқароларга хизмат кўрсатгани учун жазоланди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 72 265 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

16 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Қорасув” маҳалласи, Қорасув кўчасида яшовчи 1970 й.т. А.И. “Навоий” маҳалласидаги ўзига тегишли бўлган “Анвар сомса” номли чойхонасига фуқароларни киритиб, уларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жазо чораси кўрилган.