Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар беришича, 5 март куни соат 00:01 дан Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Қайд этилишича, бу қор ёғишда давом этаётгани, кучли шамол ҳамда Гидрометеорология марказининг 126-сонли хабарномаси асосида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкинлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган.
Ҳаракат тўхтатилган вақтда автомобиль йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилган.