«Қамчиқ» довонида 13 автомобил иштирокида ЙТҲлар содир бўлди

«Қамчиқ» довонида 13 автомобил иштирокида ЙТҲлар содир бўлди

13 декабрь куни соат 19:00 дан 14 декабрь куни соат 9:00 га қадар «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 258, 259 ва 265 км ҳудудларида жами 3 та ҳолатда 13 та  автотранспорт воситалари сабаб ЙТҲлар содир бўлган.

Бунга музлама йўлларда бошқарувни йўқотиш сабаб бўлган.

ФВВ хабарига кўра, воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этдилар.

Юзага келган вазиятлар оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.