"Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда 

"Қамчиқ" довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 218-256 километрлари оралиғида қор ёғмоқда. 

Довон йўли махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда. Қум-туз аралашмаси сепилиб, музламаларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишлари, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишлари сўралмоқда.